21.10.2020 19:53
7915
Россия кубоги. Жалолиддинов дебют қилган ўйинда «Тамбов» ғалаба қозонди, «Спартак»да мағлубият

Россия кубоги гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари ўтказилди.

Остон Ўрунов майдонга тушмаган баҳсда «Спартак» сафарда «Енисей»га минимал ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса-да, 2 ўйиндан кейин 3 очко билан 2-гуруҳдан 1/8 финал босқичига йўлланма олди.

Жасур Жалолиддинов дебютини ўтказган баҳсда «Тамбов» Брянскда «Динамо» устидан зафар қучди. Ўзбекистонлик яримҳимоячи 46-дақиқада Александр Каплиенко ўрнига майдонга тушди. Жасур 77-дақиқада сариқ карточкага лойиқ кўрилган. 85-дақиқада эса Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган жарима тўпини Шахов голга айлантирди.

10-гуруҳда 2 ўйинда 6 очко жамғарган «Тамбов» ҳам Россия кубоги 1/8 финал босқичига йўлланма олди. 

Россия кубоги. Гуруҳ босқичи. 3-тур

Енисей – Спартак 1:0 
Гол: 1:0 – 47 Лескано.
 
Динамо Брянск – Тамбов 0:2
Голлар: 0:1 – 11 Онугха, 0:2 – 85 Шахов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар