21.10.2020 14:47
2699
Рэшфорд: «Мураббийимиз кўрсатмаларига ишонишимиз шарт»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «ПСЖ» устидан эришилган ғалабадан (2:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлайманки, биз яхши ўйин кўрсатдик, аммо ҳали янада ўсишимиз керак. Энг аввало мураббийимизнинг кўрсатмаларига ишонишимиз шарт. Ўйин давомида баъзи вазиятларда қийин бўлди, аммо умуман олганда ўзимизга ишониб тўп сурдик. Учрашув якунига яқин рақиб босим қилишга интилди, аммо биз юқори босимга ҳам дош бера олдик. «ПСЖ» сингари юқори техникага эга футболчиларга эга жамоага қарши баъзида чуқур ҳимоядан тўп суришга тўғри келади. 

Парижда бу сафар ҳам гол уриш жуда ёқимли, аммо энг муҳими жамоамиз ғалабасидир. Гуруҳда ўрнимизни кучайтирдик, аммо ҳали бор йўғи 1-тур ортда қолди. «ПСЖ»га қарши ўйинда кўрсатган совуққонлик ва ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолишимиз шарт», - дейди «МЮ» форварди УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорднинг 87-дақиқада киритган голи Парижда «Юнайтед»га «ПСЖ» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар