21.10.2020 17:17
2679
Теглар
Про лига. «Динамо» 90+1-дақиқадаги гол эвазига Фарғонада ғалаба қозонди

Про лига 9-турининг қолдирилган баҳси Фарғонада «Истиқлол» ҳамда «Динамо» ўртасида кечди. 

Ушбу учрашув Про лиганинг дастлабки тўртлигига қайси жамоа ўрин олишини амалда аниқлаши лозим эди. Ушбу жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён бораётганлиги боис ўйин икки томон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. 

Учрашувда ҳисобни Нуруллоев очган бўлса, мезбонлар Баратовнинг голи эвазига биринчи бўлим якунида ҳисобни тенглаштиришди. Сўнгги дақиқаларда эса самарқандликлар ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев Жаҳонгир Аҳмадовнинг узатмасини бош билан голга айлантириб, «Динамо»га Фарғонада жуда муҳим ғалабани келтирди – 1:2.

Ушбу ғалаба эвазига Сергей Лушчан жамоаси очколарини 20тага етказган бўлса, Анвар Бердиев шогирдлари 16 очко билан 5-ўринда қолишди.

Про лига. 9-турнинг қолдирилган учрашуви
21 октябрь, чоршанба 
«ИСТИҚЛОЛ» — «ДИНАМО» - 1:2
Голлар:
Санжар Баратов 42 - Cуҳроб Нуруллоев 20, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 90+1.

«Истиқлол»: 46.Хуршид Хўжаев, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 4.Жасурбек Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 8.Сардор Сотволдиев, 15.Улуғбек Ҳудойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19.Хушнудбек Бозоров, 21.Элёр Мамасолиев, 26.Аҳроржон Иноятов, 29.Санжар Баратов.
Захира: 12.Нодир Ашурматов, 3.Фирдавс Асадов, 6.Оқилбек Маҳмудов, 7.Риза Айвазов, 10.Давронбек Исоқов, 11.Шоҳруҳ Бойқўзиев, 13.Дониёржон Тулашев, 20.Раҳматулло Ўктамов, 22.Маъруф Жумаев.

«Динамо»: 1. Эркин Жабборов, 2. Бекзод Аҳмаджонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Элдор Бойматов, 11. Дамир Темиров, 14. Андрей Сидоров, 19. Обид Жўрабоев, 21. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 23.Шаҳзодбек Ҳамидов, 24. Фарҳод Намозов, 78. Ойбек Нурматов
Захира: 30. Фарҳод Раҳматов,  4. Ҳакимхон Аъламхонов, 5. Аваз Агалиев, 6. Бобур Қосимов, 9. Жаҳонгир Аҳмадов, 17. Шарофиддин Шобиров, 20. Шаҳбоз Нуриддинов, 26. Комил Шарофутдинов, 27. Азамат Алланиёзов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар