21.10.2020 14:29
1117
Пирло: «Аввалги ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилдик»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло ЕЧЛнинг 1-туридан ўрин олган «Динамо» Киевга (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кротоне» (1:1) билан баҳсдан кўра яхшироқ ўйнаш муҳим эди. Бугун янада уюшқоқ ўйнадик. Биринчи бўлимда имкониятлардан унумли фойдаланишимиз мумкин эди. Ўйинни назорат қилдик.

Кўплаб футболчилар ҳужум қилишини хоҳлардим. Кьеза ҳар икки қанотда, Кулусевски ва Рэмзи ҳужумчи ортида ўйнаши мумкин. Яна шуни унутмайликки, Роналду ўйнамаяпти, Дибала эса ҳали формада эмас. Аммо футболчилар тўғри позицияларда.

Кьеллинида мушаклар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. У миллий жамоа йиғинидан сўнг ўзини ноқулай ҳис қилди, шу сабабли «Кротоне» билан ҳам ўйнамаганди», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар