21.10.2020 21:54
7511
«Ливерпуль» ван Дейкни АПЛ ўйинлари учун топширилган рўйхатдан ўчирди

Англия клублари 20 октябрь куни Премьер-лигага жорий мавсум учун янгиланган таркиб рўйхатини тақдим этишди. 

АПЛ расмий сайтида хабар берилишича, амалдаги чемпион «Ливерпуль» топширган «заявка»дан жамоа ҳимоячиси Виржил ван Дейкни чиқаришга мажбур бўлган. Нидерландиялик ҳимоячи АПЛ сўнгги туридаги «Эвертон» билан ўйинда жиддий жароҳат олиб сафдан чиққанди. Тез орада жарроҳлик столига ётадиган футболчининг майдонга қачон қайтиши номаълумлигича қолмоқда. Виржилга хочсимон пайларнинг шикастланиши ташхиси қўйилган. Одатда бундай жароҳатдан тикланиш учун камида ярим йил муддат сарфланиши мумкин.

Аввалроқ, «Челси» таркибига Петр Чехни қўшиб олган бўлса, «Арсенал» Ўзил ва Сократисни, «МЮ» эса Ромеро ва Жонсни АПЛ учун топширилган 25 кишилик рўйхатдан ўчирган эди.

Маълумот ўрнида, АПЛ ўйинлари учун таркибга футболчи қўшиш имконияти шу билан февраль ойида бўлади. Шундай экан, Виржил ван Дейк энг камида февраль ойига қадар АПЛ ўйинларида «Ливерпуль»га ёрдам бера олмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар