21.10.2020 15:51
1384
Хитой Суперлигаси. Аҳмедовдан ассист, «Тяньцзинь Тэда»дан дуранг

Хитой Суперлигаси плей-офф баҳслари доирасида Одил Аҳмедов тўп сураётган «Тяньцзинь Тэда» жамоаси «Шэньчжэнь Раби»га қарши иккинчи ўйинни ўтказди.

Дастлабки баҳсда бу рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Ули Штилике жамоаси иккинчи ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. «Тяньцзинь Тэда»нинг голи Бастиансга ёзилган бўлса, унга тўпни Одил Аҳмедов етказиб берди. 

Шундай қилиб, «Тяньцзинь Тэда» чемпионатнинг 9-12 ўринлари учун кураш олиб боради.

Хитой Суперлигаси. 9-16-ўринлар учун ўйин.
«Шэньчжэнь Раби» - «Тяньцзинь Тэда» - 1:1
Голлар
: Жон Марри 28 – Феликс Бастианс 75

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар