21.10.2020 18:48
6254
Арсен Венгер «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этгани сабабини тушунтирди

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Манчестер клубларидан таклиф тушгани ҳақида берилган саволга жавоб берди.

«Сити»дан таклиф бўлмаган, «Юнайтед» эса таклиф қилганди. Аммо бу таклиф қачон тушгани ҳақида айта олмайман. Ўшанда таклифни рад этгандим. Сабаби «Арсенал»да фаолият юритаётгандим. «Арсенал» билан ўртамизда мисли муҳаббат тарихи бор эди. Қизил ва оқ ранг – ҳаётим бўлган. Лондон клубига келган илк кунимдаёқ бу жамоага бўлган ўзгача ҳиссиётни туйганман», - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Венгер 2019 йилдан буён ФИФА қошидаги футболни глобал ривожлантириш бўлимида фаолият юритмоқда. У 1996 йилдан 2018 йилга қадар «Арсенал» клубини бошқарган. Венгер қўл остида «канонирлар» 17та совринга эга чиққан.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар