19.10.2020 00:04
4686
Теглар
Моуриньо: «Кейн ва Бэйл ўйинга нуқта қўйиши керак эди. «Вест Ҳэм»ни табриклайман»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (3:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» 81-дақиқадан сўнг 3та гол ўтказиб юбориб, камбэк қурбони бўлишди.

«Бу футбол. Албатта, иккинчи бўлимни таҳлил қилишим керак, омма олдида эмас. 

0:3дан кейин ишонишни давом эттириш осон эмас. «Вест Ҳэм» ўтган мавсумдагидек жамоа эмаслигини билардим. Лекин 3та голли устунликни йўқотиш – биз учун жиддий жазо. 

Аллақачон майдон четида таҳлил ўтказдим ва баъзи нарсалар ўйиндан ташқарида бўлган, деган хулосага келдим – стандарт вазият, автогол. 

Ўйинни назорат қилдик. Кейн ўйинга нуқта қўйиш ўрнига дарвоза устунини нишонга олди. Бэйл гол уриб, ғолиб ким бўлиши ҳақидаги барча саволларни олиб ташлаши керак эди. 

Жамоа аста-секин таслим бўлишни бошлади, аммо Уинкс майдонга тушиши билан ўйинни назорат қилдик. Ўйинни бошқарганимизда гол ўтказиб юбордик. Бу эса рақибга ишонч берди. «Вест Ҳэм» охиригача курашди, уларни табриклайман. 

Ўйин бизнинг қўлимизда эди, якунда 2 очко йўқотдик», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар