19.10.2020 01:49
7485
Теглар
«Ливерпуль» ван Дейк бўйича баёнот берди. Ҳимоячи жарроҳлик столига ётади

«Ливерпуль» клуби жамоа ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди.

Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасидаги «Эвертон»га (2:2) қарши учрашувда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган футболчининг тизза пайларига шикаст етгани маълум бўлди. 29 ёшли нидерландиялик ҳимоячи жарроҳлик амалиётини ўтказади. Клуб Виржилнинг сафга қачон қайтиши ҳақида маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, ван Дейк «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорднинг унга нисбатан қўполлигидан кейин жароҳат олганди. Футболчи бугун, якшанба куни шифохонани қўлтиқоёқда тарк этгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар