19.10.2020 01:29
4059
Теглар
АПЛ. «Астон Вилла» қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига «Лестер»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасида «Лестер» ўз майдонида кутилмаганда «Астон Вилла»га ютқазди.

Учрашувнинг 90+1-дақиқасида Баркли томонидан йўлланган гол Бирмингем клубига сафарда муҳим 3 очкони тақдим этди.

Ушбу ғалаба эвазига «Астон Вилла» 12 очко билан 2-ўринга кўтарилган бўлса, «Лестер» 9 очко билан 4-ўринда қолди.

АПЛ. 5-тур. 18 октябрь
Лестер – Астон Вилла 0:1

Гол: 0:1 – 90+1 Баркли.
Лестер – Шмейхель, Кастань, Жастин, Фофана, Эванс, Тилеманс, Прат (Мэддисон, 68), Менди (Чоудури, 78), Барнс, Перес, Иҳеаначо (Слимани, 71).
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Таргетт, Конса, Кэш, Баркли, Макгинн, Грилиш, Трезеге (Траоре, 81), Дуглас Луис, Уоткинс.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар