18.10.2020 10:51
3197
Зидан: «Баҳонага ўрин йўқ. Ёмон ўйнадик»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 6-туридан  ўрин олган «Кадис» (0:1) билан ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

«Рақиб кўпроқ хоҳиш кўрсатди. Баҳона қила олмаймиз. Бу – ёмон ўйин. «Кадис»ни табриклашимиз керак. Бундай ўйинлар бўлиб туради.

Ўйин бошиданоқ қийин кечди. Рақиб биринчи бўлимда 2-3та гол уриши ҳам мумкин эди.

Рамоснинг жароҳати? Нохуш воқеа. Жароҳат қанчалик жиддийлиги ҳозирча номаълум.

Энг ёмон ўйинимиз? Биз атиги 3 очко йўқотдик, бошқа хеч нарса йўқ. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак», – дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар