18.10.2020 14:54
8145
Ван Дейк шифохонани қўлтиқоёқда тарк этди

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛ 5-тури доирасидаги «Эвертон»га (2:2) қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.

Daily Mail’нинг хабар беришича, ўйиндан кейин футболчи тўғри шифохонага олиб кетилган. У ерда ҳимоячининг тиззаси текширувдан ўтказилган. Ван Дейк шифохонани қўлтиқоёқда тарк этган. 

Қайд этилишича, «Ливерпуль» клуби beIN Sports бошловчиси Ричард Кейснинг сўзларидан ғазабланган. Журналист эфирда Виржилнинг хочсимон пайлари узилганлигини ва нидерландиялик ҳимоячи камида 7-8 ой майдонга туша олмаслигини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, «Эвертон»га қарши учрашувнинг 6-дақиқасида Жордан Пикфорд ван Дейкка нисбатан қўпол ўйнаган, ҳимоячи 11-дақиқада ўйинни давом эттира олмаслигини айтиб майдонни тарк этганди. Виржил АПЛ 5 ўйинида 1та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар