18.10.2020 08:25
9590
Ван Дейк мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин

АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Эвертон»га (2:2) қарши баҳсда жароҳат олган «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар беради beIN Sports.

Нидерландиялик футболчи баҳснинг 6-дақиқасида рақиб посбони Жордан Пикфорд билан тўқнашиб кетди ва захирага олинди.

Маълум бўлишича, ван Дейкнинг тизза қисмидаги хочсимон пайлари ёрилиб кетган. Бундай жароҳатни даволаш учун 7-8 ой вақт талаб этилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар