18.10.2020 19:26
3379
Суперлига. «Пахтакор» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Суперлига 19-тури доирасида «Пахтакор» жамоаси «Қизилқум» устидан ғалабага эришди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Дердийўқ ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Ойбек Қиличев мувозанатни тиклади – 1:1.

Аммо иккинчи бўлимда Фаррух Сайфиев ва Аброр Исмоилов томонидан киритилган голлар амалдаги чемпион жамоага ишончли ғалабани келтирди – 3:1.

Навбатдаги уч очко эвазига Арвеладзе жамоаси 44 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, Ҳамиджон Актамов шогирдлари 17 очко билан 11-ўринда қолди.
 
Суперлига. 19-тур. 18 октябрь
«Пахтакор» - «Қизилқум» - 3:1

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Голлар: Эрен Дердийўқ 17, Фаррух Сайфиев 73, Аброр Исмоилов 76 - Ойбек Қиличев 28.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов, 82), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 75), 20.Одил Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброрбек Исмоилов, 75), 34.Фаррух Сайфиев, 77.Эрен Дердийўқ (11.Игорь Сергеев, 69).
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Бойдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев (77.Суннатилла Абдуллажонов, 85), 44. Иброҳим Томива, 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (18.Жасур Азимов, 60).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар