18.10.2020 13:10
2103
Сульшер: «Характер кўрсатдик. Мавсум биз учун энди бошланди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (4:1) билан баҳсдан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб натижа. Сардоримиздан илҳомланиб, камбэк қилдик ва характер кўрсатдик.

Йигитлар яхши тил топишишади. Улар кейинги ўйинни кутишмоқда. Бугун баъзи ўйинчиларга дам бердим, майдонга тушганлар эса бизга керакли натижани келтиришди.

Погба миллий жамоада белидан жароҳат олган, шунинг учун уни асосий таркибда тушириш хатодек туюлди. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутмоқда. Майдонга тушганда ҳамма ўзини кўрсатиши керак.

Магуайр гол урди ва намуна бўлди. У ирода кўрсатди, унинг учун хурсандман. У бир неча қийин ҳафталарни бошидан кечирди.

Биз учун мавсум бугун бошланди. Ўйин темпига мослашиб олдик», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар