18.10.2020 16:22
3101
«ПСЖ» – «МЮ» учрашувини испаниялик ҳакамлар бошқаради

УЕФА «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1-тур учрашувини бошқариб борадиган ҳакамларни эълон қилди.

Унга кўра, бош ҳакам сифатида испаниялик Антонио Мигель Матеу Лаос ишласа, унга қанотларда Пау Себриан Девис, Роберто дель Паломар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам – Хавьер Эстрада Фернандес. ВАР – Хуан Мартинес, АВАР – Гильермо Куадра (ҳаммаси Испаниядан).
 
Қайд этиш жоиз, Лаос бригадаси сўнгги марта Чемпионлар лигаси 2019/20 йилги мавсумида «Бавария» ва «Лион» (3:0) ўртасидаги яримфинални бошқарганди.

Маълумот учун, ЕЧЛнинг сўнгги мавсумдаги финалчиси «ПСЖ» 20 октябрь куни «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. Парижда ўтадиган ўйин сешанба куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар