18.10.2020 11:54
2136
Пирло: «Йигитлар хатолардан сабоқ олишади. Вақт керак»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 4-туридан ўрин олган «Кротоне» (1:1) билан баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.

«Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинни хатоларимиз туфайли 10 киши бўлиб якунладик. Аммо бизда ишлаш керак бўлган ёш жамоа бор. Миллий жамоаларнинг ўйинлари туфайли ишлашга кўп вақт бўлмади.

Ёш футболчилар ўйинлар орқали тажриба орттиришади ва баъзан оддий хатоларга йўл қўйишади. Бизда малакали жамоа барпо этилмоқда. Бу вақт талаб этади. Йигитлар хатолардан сабоқ олишади. Шу жумладан, мавсумнинг дастлабки ўйинларида таваккал қилишади», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради DAZN.

Маълумот учун, 4-турдан сўнг туринликлар турнир жавдалида 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар