18.10.2020 10:40
4367
Пиоли «Интер» билан ўтган ўйин, Ибраҳимович ва чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 4-туридан ўрин олган «Интер»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен кеча ушбу ўйин натижаси ҳеч нимани ҳал қилмайди, деб айтгандим. Таркибида шундай ажойиб футболчилари бор рақибни мағлуб этганимиздан хурсандмиз. 

Бу – муҳим ғалаба, аммо олдинда жуда узоқ йўл бор. Тобора яхшиланяпмиз ва аввалги хатолардан хулоса чиқаряпмиз.

Ибраҳимович? У жуда чарчаганди, мендан ўзини алмаштиришни сўради. Аммо бу сафар эътибор бермадим. 

Златан – ажойиб футболчи. У ўзининг қатъияти, истеъдоди ва характери туфайли жамоага кўп нарса бермоқда.

Ибра – намунали профессионал. У ҳар доим ҳамма жойда ғалаба қозонишни хоҳлайди – финаллардан тортиб машғулотларгача. 

Чемпионлик учун кураш? Ижобий фикрлашни яхши кўраман. Аммо шуни ҳам тушунаманки, биздан кўпроқ сармоя киритган ва ривожланишда юқорироқ бўлган камида 3-4та клуб бор. Биз асосан келажакка сармоя киритяпмиз.

Ҳозир А Серияда 7та кучли клуб бор ва улардан фақат 4таси Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин. Унвон учун курашишга вақт талаб этилади», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар