18.10.2020 12:14
1959
Лэмпард: «Бу – мавсумдаги энг яхши ўйинимиз. Индивидуал хатолар рақибга имкон берди»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Икки гол урганингизда ўйинни ўз фойдангизга якунлашни хоҳлайсиз. Бу мавсумдаги энг яхши ўйинимиз эканлиги аниқ. Аммо «Саутҳэмптон» ҳам яхши жамоа.

Янада ишончли ўйнашимиз керак. Индивидуал хатолар рақибга имконият беради.

Вернернинг голлари ажойиб чиқди. Айниқса, иккинчи гол жамоавий ишлаш нуқтайи назаридан жуда зўр эди.

АПЛда бу мавсумда жуда кўп голлар кўряпмиз, лекин ҳеч бир мураббий бундан хурсанд бўлмайди. Сабаб нимада эканлигини билмайман. Эҳтимол, мавсумолди танаффус етарлича бўлмагани сабабдир. Яхшиланишимиз керак», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар