18.10.2020 14:08
1541
Теглар
Куртуа: «Мағлубият «Реал»га уйғонишга ёрдам беради»

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионати доирасидаги «Кадис»га қарши мағлубиятдан кейин (0:1) фикрларини билдирди.

«Мураббий танаффусдан кейин 4та ўзгаришга қўл ургач, иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик, аммо гол ура олмадик. «Кадис» – жуда ҳам зич ўйнайдиган, яхши ҳимоялана оладиган клуб.

Бу мағлубиятни изоҳлаш қийин. Бир-биримиз билан кўпроқ гаплашишимиз керак. Миллий жамоалар ўйини боис, биз тўлиқ таркибда фақат кеча машғулот ўтказдик. Ўйин чиқмаса бу ҳимояда бўлгани каби ҳужумга ҳам таъсир қилади. Бу мағлубият уйғонишимизга ёрдам беради. Энди «Барселона»га қарши «Камп Ноу»даги ўйин олдидан Чемпионлар лигаси 1-турида «Шахтёр»ни мағлуб этишимиз шарт», - дейди бельгиялик посбон.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «Реал» - «Шахтёр» учрашуви 21 октябрь, чоршанба куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар