18.10.2020 11:53
3285
Куман: «Рақиб тўлиқ куч билан ўйнашимизга имкон бермади»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган «Хетафе» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Иккинчи бўлимни яхши бошлагандик. Лекин кейин тўпни йўқотдик, рақиб иккита хавфли бурчак зарбасига эга бўлди. Имкониятларимиз жуда кам эди. 

Пенальти ҳаққоний бўлдими ёки йўқми, билмайман. Ҳакамларнинг иши ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Қоидабузарликлар, карточкалар тўғрисида ҳар кимнинг фикри бор. 

Ўйнашга, ритмни ушлашга ҳаракат қилдик, аммо рақиб тўлиқ куч билан ўйнашимизга имкон бермади. 

Бордаласга 12-рақамли футболчи (Ньом) хурматсизлик қилаётганини айтдим. Унинг айтганларини такрорламайман», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар