18.10.2020 10:44
1915
Конте: «Натижа хафа қилди, чунки кўп имкониятлар яратдик»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 4-туридан ўрин олган «Милан»га (1:2) қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйлашимча, яхши ўйнадик. Гол уриш учун кўпроқ имкониятлар яратдик. Баъзи ҳолларда омадимиз келмади. Натижа хафа қилди, чунки йигитлар кўп ҳаракат қилишди ва ғалабага ишонишди.

Голга олиб келадиган хатоларга йўл қўйдик, ҳисобни тенглаштириш учун имкониятларимиз бор эди. Аммо «Милан» ғалаба қозонди, рақибни табриклайман.

Кўп имкониятлар яратганимизда, одамлар «Интер»нинг ажойиб ўйнаётгани ҳақида гапиришади. Бу сафар дербидаги энг ёмон мағлубият тўғрисида гапиришади», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар