18.10.2020 08:46
5572
Ибраҳимович: «Мени тўхтатиш мумкин эмас»

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович А Сериянинг 4-туридан ўрин олган «Интер»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда 39 ёшли футболчи дублга эришди.

«Клуб 4 йилдан бери «Милан дербиси»да ғалаба қозона олмаётганди. Мен 2 ҳафта уйда қолдим, ғалабага оч эдим ва бу натижага таъсирини кўрсатди. Асосийси, жамоа ғалаба қозонди. 

Жамоада энг ёши каттасиман ва масъулиятни ҳис қиламан. Ўз даражамни биламан. Жароҳатдан кейин Америкага ўзимни тирилтириш учун бордим. Кейин Райола Европага қайтишни таклиф қилди, менга «Милан» кераклигини айтди. Ҳозир ўзимни 10 йил аввалгидан яхшироқ ҳис қиляпман. Мени тўхтатиш мумкин эмас», – дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар