18.10.2020 09:53
1889
Гвардиола: «Психологик томондан муҳим ғалаба бўлди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Арсенал» (1:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввал дуч келган муаммоларимизни ҳисобга олсак, психология нуқтайи назаридан жуда муҳим ғалаба бўлди.

Бернарду Силва таркибга қайтди, Агуэро 60 дақиқа яхши ўйнади. Барча футболчилар ғалаба қозониш учун бор кучларини сарфлашди.

Ва яна Эдерсон! У худди «Лидс» билан ўйиндаги каби ажойиб сейвларни амалга оширди.

Трансферлар ойнаси ёпилиши ва халқаро ўйинлардан сўнг мавсум энди бошланди дейишимиз мумкин», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар