18.10.2020 17:45
1801
Дэнни Уэлбек «Брайтон» футболчисига айланди

«Брайтон» клуби расмий сайти ҳужумчи Дэнни Уэлбек билан шартнома имзоланганлигини эълон қилди.

Хабарда маълум қилинишича, 29 ёшли англиялик форвард билан 2021 мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Уэлбек октябрь ойи бошида «Уотфорд» билан шартномасини бекор қилгани сабаб янги клубига эркин агент сифатида келиб қўшилган.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси саналмиш Уэлбек 2014 йилда 20 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтганди. Лондон клубидаги 4 йиллик фаолиятидан кейин ҳужумчи 2019 йилда «Уотфорд» сафига қўшилганди.

Маълумот учун, Дэнни АПЛ ўтган мавсумида 18 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар