18.10.2020 09:54
2051
Буффон – А Серияда 650та ўйин ўтказган биринчи футболчи

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон  А Сериянинг 4-туридан ўрин олган «Кротоне» (1:1) билан баҳсда майдонга тушди.

Opta'нинг маълумотига кўра, 42 ёшли посбон Италия чемпионатида 650та ўйин ўтказган биринчи футболчига айланди. 

Қизиғи, «Кротоне» билан ўйинда Турин клубининг асосий таркибида ҳаракат қилган 10 футболчидан 7таси Буффон А Серияда дебют қилганида (1995 йил ноябрда) ҳали туғилмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар