18.10.2020 16:50
4961
Бруну Фернандеш: «Энди пенальтини тепа олмаслигим ҳақида гапиришади»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 5-тури доирасидаги «Ньюкасл» устидан эришилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.

«Пенальти тепиш борасида одатий техникамни ўзгартиришга қарор қилгандим. Аммо бу «Ньюкасл» билан ўйинда натижасини бермади. Тўпни дарвоза бурчагига йўналтирмоқчи бўлдим, аммо зарбам етарли кучга эга бўлмади. «Ньюкасл» дарвозабонини табриклайман, у Англияда 11 метрлик жарима тўпимни қайтарган илк дарвозабон бўлди. Энди мени пенальтини тепа олмаслигим ҳақида гапиришади. Ҳа, хатога йўл қўйдим, аммо кейинги ўйинларда бундан хулоса қиламан», - дейди португалиялик форвард BBC билан суҳбатда.

Маълумот учун, Фернандеш бунгача АПЛда 10 маротаба пенальти тепган ва барчасидан аниқ фойдаланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар