18.10.2020 09:04
6971
Артета: «Қандай қилиб шубҳали эпизодни 2 сонияда текшириш мумкин?»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (0:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жарима майдончаси ичида Уокернинг Габриэлга қўпол ўйнаганини  VAR текшириши керак эди. Ҳакамлар текширишганини айтишди ва мен сўрадим: «Қандай қилиб ушбу эпизодни 2 сонияда текшириб улгурдингиз?». Шубҳасиз, у ерда нимадир бор эди.

Ҳакамдан вазиятни яна бир бор кўриб чиқишни илтимос қилдим ва у текширди деб ўйламайман. 

Бундан ҳам яхшироқ ривожлана олишимизга ишониб, ўсишда давом этаётганимизни ҳис қиляпман. Бугунги индивидуал ва жамоавий ўйинимиздан фахрланаман. 

Ҳар қандай стадионда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Буни амалга ошириш учун майдонда 90 дақиқа яхши ишлаш керак», – дея Артетанинг сўзларини келтиради Football London.

Маълумот учун, ушбу ўйинни Крис Кавана бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар