18.10.2020 22:36
7385
АПЛ. «Вест Ҳэм» «Тоттенҳэм» билан ўйинда сўнгги дақиқаларда 3та гол уриб, суперкамбэк кўрсатди. Бэйлда дебют

Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасидаги Лондон дербисида жанговар 3:3 ҳисоби қайд этилди.

Голларга бой ўтган учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Сон ҳисобни очган бўлса, 8 ва 16-дақиқалардаги голлар эвазига Кейн ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.

Йирик ҳисоб қайд этилаётган 72-дақиқада Моуриньо Бэйлни майдонга тушириб, Гаретга дебютини ўтказиш имкониятини берди.

82-дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобни қисқартирган бўлишса, 85-дақиқада Санчес ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Ҳужумкорликни тўхтатмаган Дэвид Мойес жамоаси 90+5-дақиқада Лансинининг суперголи эвазига суперкамбэк кўрсатишди – 3:3.

Аламли дурангдан кейин «Тоттенҳэм» 8 очко билан 6-ўринда қолган бўлса, «Вест Ҳэм» 7 очко билан 8-ўринда қолди.
 
АПЛ. 5-тур. 
Тоттенҳэм – Вест Ҳэм 3:3

Голлар: 1:0 – 1 Сон Хён Мин, 2:0 – 8 Кейн, 3:0 – 16 Кейн, 3:1 – 82 Бальбуэна, 3:2 – 85, автогол Санчес, 3:3 – 90+5 Лансини.
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Регилон, Санчес, Орье, Сиссоко, Ндомбеле (Уинкс, 73), Бергвейн (Бэйл, 72), Хейбьерг, Сон Хён Мин (Лукас Моура, 80), Кейн.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Огбонна, Масуаку (Снодграсс, 90), Бальбуэна, Цоуфал, Райс, Соучек, Боуэн, Форнальс (Лансини, 77), Крессуэлл, Антонио (Ярмоленко, 77).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар