17.10.2020 15:13
7896
Зидан «Реал»нинг Мбаппе ва Ҳоландга қизиқаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клубнинг «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд ва «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппега қизиқаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

«Ҳоланд ҳар қанча зўр ўйинчи бўлмасин, менинг ўйинчим эмас. У ҳақда гапиришим нотўғри бўлади. Миш-мишлар ҳар доим бўлган. Мбаппе ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Бундай гап-сўзлар ўйинимизга таъсир қилмайди. Трансфер ойнаси ёпилиб бўлди, биз қўл остимиздаги ўйинчилар билан охиригача курашишда давом этамиз», - дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ, «ПСЖ» Мбаппега 5 йиллик шартнома таклиф қилгани, аммо 21 ёшли ҳужумчи «Реал»га ўтмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар