17.10.2020 14:03
2556
Сульшер: «МЮ»нинг ёмон старти учун жавобгарман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг мавсумни қониқарсиз бошлагани учун айбни ўз бўйнига олди.

«Ҳозирги натижаларимиз учун барча айб менга қўйилиши керак, чунки бош мураббий сифатида мен жавобгарман, бошқалар эмас. Клубдаги футболчи ва ходимлар «Манчестер Юнайтед» аъзоси сифатида ўз масъулиятини чуқур англаб турибди. Улар бундай ҳолатларга тайёр туриш лозимлигини яхши англашади. 

Бундай ҳолат ҳар биримиз учун навбатдаги жиддий синов. Футболчиларга қай даража ишонишимизни айтиш учун ҳам қулай имконият. «Ньюкасл» билан ўйинга фақат ғалаба учун борамиз. Қўл остимдаги ўйинчилар билан юқори ўринлар учун кураша олишимизга ишонаман», - дея «МЮ» бош мураббийи сўзларини келтирмоқда Goal.

«Манчестер Юнайтед» АПЛдаги 3 ўйиндан кейин турнир жадвалида 3 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар