17.10.2020 23:35
5585
Теглар
Ла Лига. «Реал» кутилмаганда ўз майдонида «Кадис»га ютқазди

Испания чемпионатининг 6-турида «Реал» ўз майдонида Сегундадан чиққан «Кадис»ни қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Лосанонинг голи меҳмонларга 3 очко келтирди.

Ғалабадан сўнг «Кадис» очколарини 10тага етказиб, «Реал»га етиб олди. Тўплар нисбатига кўра, Мадрид клуби 1-ўринга, «Кадис» эса 2-ўринга жойлашган.

Ла Лига, 6-тур
Реал – Кадис 0:1

17 октябрь, «Эстадио Альфредо Ди Стефано»
Гол: Лосано (16).

Реал – Куртуа, Марсело, Рамос (Милитао, 46), Начо, Варан, Иско (Вальверде, 46), Кроос (Йович, 78), Васкес (Асенсио, 46), Модрич (Каземиро, 46), Винисиус Жуниор, Бензема. 

Кадис – Ледесма, Кала, Эспино, Акапо, Фали Хименес, Алекс Фернандес, Йонссон (Эзикердо, 86), Хосе Мари (Гарридо, 76), Сальви Санчес, Негредо (Аль, 81), Лосано (Малбашич, 46).

Огоҳлантириш: Рамос (34).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар