17.10.2020 16:12
1450
Теглар
Конте: «Эриксен «Интер»да кам ўйнаётган бўлса-да, унга жой топаман»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Кристиан Эриксеннинг Миландаги фаолияти ҳақида гапирди.

«Кристиан клубимизда кам ўйнайдими ёки кўп, унга жамоада жой топаман. Фикримча, у «Интер»да қанча ўйнаши лозим бўлса, шунча ўйин амалиётига эга бўлаяпти. 

Мен ҳам хатога йўл қўяётган бўлишим мумкин, аммо Эриксеннинг жамоамиз ўйинида ўрни борлигидан хурсандман. Фикримча, у ҳам жамоадаги мавқеидан хурсанд. Бошқалар сингари унга ҳам майдонда жой топилади. Олдинда бизни жуда кўп ўйинлар кутиб турибди», - дейди Конте.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсумда миланликлар сафида бор йўғи 74 дақиқа давомида тўп сурган. 

«Интер» А Серия 4-тури доирасида бугун, 17 октябрь куни «Милан»га қарши майдонга тушади. Баҳс соат 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар