17.10.2020 21:53
2840
Теглар
Клопп: «Ҳендерсоннинг голида офсайд бўлмаганини айтишмоқда, лекин бу кўнглимни кўтармайди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Эвертон»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйин юқори даражада ўтди. Иккала жамоа учун ҳам яхши ўйин бўлди. 

Ишончга тўла ва аниқ режага эга жамоага қарши баҳсда устунлик қилдик. Бу «Ливерпуль»га келганимдан бери энг яхши сафар ўйини бўлса керак. 

Ван Дейкда жиддий офсайд йўқ эди, Жордан Пикфорд уни ўйиндан чиқарди. 

Ҳендерсон гол урганда мен кўрган нуқтадан офсайд йўқ эди. VAR'ни қўллаб-қувватлайман, аммо кўпчилик менга ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганини айтмоқда. Бу кўнглимни кўтармайди. 

Натижага изоҳ бериш қийин. Тиагога жиддий қўполлик қилинди. Тўғрисини айтганда, ишлар унчалик яхши кўринмаяпти», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар