17.10.2020 18:35
3391
АПЛ. «Ливерпуль дербиси»да жанговар дуранг

Англия Премьер-лигаси 5-турига старт берган баҳсда турнир пешқадами «Эвертон» амалдаги чемпион «Ливерпуль»га қарши майдонга тушди. «Мерсисайд дербиси» кутилган шиддатни тақдим эта олди.

Учрашувда ҳисобни Мане очган бўлса, Кин бош билан йўлланган зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 72-дақиқада Салоҳ меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 81-дақиқада эса Кэлверт-Льюин кетма-кет 5-ўйинидаги голини киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келди.

88-дақиқада Ришарлисон Тьягога нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилгач, 90+2-дақиқада Ҳендерсон гол уриб Клопп жамоасига ғалаба келтирганди, гўё. Аммо VAR тизими бу вазиятда офсайд ҳолатини қайд этди. Натижада баҳс жанговар 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Анчелотти жамоаси 13 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, Клопп шогирдлари 10 очко билан ҳозирча 2-ўринга чиқиб олишди.

АПЛ. 5-тур. 17 октябрь 
Эвертон – Ливерпуль 2:2

Голлар: 0:1 – 3 Мане, 1:1 – 19 Кин, 1:2 – 72 Салоҳ, 2:2 – 81 Кэлверт-Льюин, 2:3 – 81
Эвертон – Пикфорд, Динь, Мина, Коулмэн (Годфри, 31), Кин, Андре Гомеш (Сигурдссон, 72), Дукуре (Ивоби, 78), Аллан, Хамес, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.
Ливерпуль – Адриан, ван Дейк (Гомес, 11), Александер-Арнолд, Матип, Робертсон, Фабиньо, Ҳендерсон, Мане, Тиаго Алькантара, Салоҳ, Фирмино (Диогу Жота, 78).
Огоҳлантиришлар: Хамес (45), Мане (67), Андре Гомеш (69), Фабиньо (84), Аллан (84).
Четлатиш: Ришарлисон (88).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар