17.10.2020 22:14
3259
Анчелотти: «Ютқазганимизда ҳам ўйиндан олган таассуротларим ўзгармасди»

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (2:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Яхши ўйин. Кўплаб курашлар, кескинлик ва катта босим.

Яхши синов бўлди. Чемпион билан рақобатлаша олишимиз келажакка ишонч бағишлайди.

Ҳендерсоннинг голи бекор қилингани? Офсайд бўлишига умид қилгандим. Лекин ютқазганимизда ҳам таассуротларим ўзгармасди», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради BBC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар