17.10.2020 15:09
2229
Анчелотти АПЛ ҳақида: «Эҳтимол, бизни тарихдаги энг қизиқарли чемпионлик кураши кутаётгандир»

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ 5-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши ўтадиган ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

«Бу ўйинга яхши спорт формасида етиб келдик. Бизни жаҳоннинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйин кутиб турибди. Қўл остимда яхши таркиб йиғилган, футболчилар ўзларини камтар тутаётган бўлишса-да, ўз кучларига ишонишмоқда. 

Биз чемпионатда пешқадамлик қилаяпмиз, ҳозирча ҳаммаси жойида. Аммо ҳали манзил узоқ, бизни қийинчиликлар кутиб тургани аниқ. Бу биз учун имтиҳон бўлади.

Жуда кўп клублар таркиб борасида кучайган бўлишса-да, «Ливерпуль» чемпионат фаворити сифатида қолаверади. Эҳтимол, бизни тарихдаги энг қизиқарли ўтадиган чемпионлик кураши кутаётгандир», - дейди Анчелотти La Gazzetta dello Sport’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, АПЛ 5-турига старт берувчи «Эвертон» - «Ливерпуль» учрашуви соат 16:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар