16.10.2020 21:41
11825
Роналду аҳволи ҳақида маълумот берди, Италия спорт вазирининг сўзларига жавоб қайтарди  

Коронавирус билан касалланган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Яхшиман. Вируснинг ҳеч қандай аломатлари йўқ. Кеча яхши ухладим. Хабарларингиз учун ташаккур. Тез орада машғулотларга қайтаман, деган умиддаман. 

Италиядаги бир вазир (спорт вазири Винченцо Спадафора) қоидаларни ҳурмат қилмаслтгимни айтди, аммо бу ёлғон. «Ювентус» ва Португалия миллий жамоаси билан келишиб, ҳаммасини кўрсатмаларга мувофиқ қилдик. 

Ҳеч ким билан мулоқотда бўлмадим, ҳатто Туринда ҳам.

Оилам уйнинг бошқа қаватида яшайди, шунинг учун улар билан алоқада эмасман. Агар сиз ижобий фикрда бўлсангиз, ҳеч қандай муаммо бўлмайди», – дейди Роналду «инстаграм» саҳифасидаги жонли эфирда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар