16.10.2020 20:34
7538
«ПСЖ» Мбаппега янги 5 йиллик шартнома таклиф қилди. Килиан Испанияда ўйнамоқчи

«Пари Сен-Жермен» Килиан Мбаппени ўз сафида узоқ муддатга олиб қолиш учун франциялик ҳужумчига янги 5 йиллик шартнома таклиф қилди, дея ёзмоқда AS нашри.

Манбанинг ёзишича, парижликлар Мбаппега йиллик 30 миллион евро маош таклиф қилган, аммо Килиан таклифни рад этган. Франциялик ҳужумчи «ПСЖ»дан «Реал»га ўтиш ҳақида ўйлаймоқда.

Қайд этилишича, «Барселона» ҳам Мбаппе масаласида музокарага киришмоқчи бўлган, аммо 21 ёшли форварднинг Мадридда тўп суриш фикри қатъийлигини билгач, трансфер курашига аралашмаган. Мбаппенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунланади.

Аввалроқ, «Реал»нинг 2021 йилги асосий трансфер мақсади Мбаппе бўлиши ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Килиан 2017 йилда «Монако»дан 145 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар