16.10.2020 16:57
6251
Остон Ўрунов «Спартак»нинг навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юборади 

«Спартак» клуби бош мураббийи Доменико Тедеско миллий жамоалар ўртасидаги ўйинлар сабабли юзага келадиган танаффуслар ҳақида гапирди.

Германиялик мураббий Россия Премьер-лигаси 11-тури доирасидаги «Химки»га қарши ўйин олдидан таркибда муаммолар борлигини маълум қилиб, Остон Ўруновнинг навбатдаги тур учрашувида майдонга тушмаслигини маълум қилди.

«Спартак» сафида миллий жамоаларда ўйнайдиган футболчилар сони ошди. Бу бир томондан яхши, бир тарафдан эса клубга осон эмас. Биз 17 октябрь куни чемпионат доирасида «Химки»га қарши майдонга тушишимиз керак, аммо ўйин олди биринчи машғулотни тўлиқ таркибда бугун ўтказдик. 

Остон Ўруновнинг жароҳати борлиги сабаб эртанги ўйинга ёрдам бера олмайди. Жикия эса карантинда эканлиги боис майдонга туша олмайди», - дейди «Спартак» бош мураббийи.

Маълумот учун, РПЛ 11-тури доирасидаги «Химка» - «Спартак» ўйини 17 октябрь куни, соат 21:00да «Арена Химки»да ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар