16.10.2020 16:35
2263
Месси: «Ҳозирда гол уришдан кўра, кўпроқ жамоа учун ишлаяпман»

«Барселона» форварди Лионель Мессининг айтишича, у аввалгидек гол уришдан кўра, майдонда кўпроқ жамоа учун ишлашга ўтган.

«Ҳозирга келиб майдондаги эътиборим фақат гол уришга эмас, кўпроқ жамоа учун ўйнашга қаратилган. Ўйинларимизда имконқадар кўпроқ ҳисса қўшишга интилаяпман», - дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ёзда Луис Суарес билан хайрлашишини маълум қилгач, Лионель Месси ҳам жамоани тарк этмоқчи бўлганди. Якунда аргентиналик 33 ёшли футболчи 2021 йилги шартномаси охиригача клубда қолишини билдирганди.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда Испания чемпионатида 3 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар