16.10.2020 14:39
8749
Теглар
«Барса»нинг қишки трансфер ойнасидаги режалари маълум. Депай трансфери келишилди, икки футболчи клубни тарк этади

«Барселона» қишки трансфер ойнасида амалга оширадиган режаларини тузиб олган.

Diario Sport’нинг ёзишича, Каталония клуби «Лион» форварди Мемфис Депай трансфери борасида келишувга эришган. Нидерландиялик форвард январь ойида «Барса» сафига келиб қўшилади. 

Клуб қишда ойлик маошлар учун сарфланадиган маблағ миқдорини қисқартирмоқчи. Шу боис жамоа Усмон Дембеле ва Мартина Брэйтуэйт учун янги харидор клуб излашни бошлаган. Роналд Куман клуб раҳбариятига ушбу футболчилар унинг режаларидан ўрин олмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» ёзги трансфер ойнасида Депайни сотиб олмоқчи бўлган, аммо ҳужумчининг трансфери борасида «Лион» билан келишувга эриша олмаганди. 26 ёшли форвард Франция чемпионати жорий мавсумида 6 ўйинда 4та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар