16.10.2020 22:06
14539
«Қарорни мен қабул қиламан» – Куман Гризманнинг сўзларига жавоб қайтарди 

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоа яримҳимоячиси Антуан Гризманн билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн Франция сафидаги ўйинидан сўнг миллий жамоа бош мураббийи Дидье Дешам уни қайси позициядан ўйнатишни билишини таъкидлаган эди.

«Ҳар ким хоҳлаганини айтишга ҳақли. Биз кеча Антуан билан гаплашдик, аммо бу ҳақда эмас. Унинг позицияси ва самарадорлиги тўғрисида суҳбатлашдик. Жамоа учун яхши вариантларни излаяпман ва у ўнг қанотда ўйнаши керак, деб ҳисоблайман. У, шунингдек, «ўнлик» ва «тўққизлик» позициясида ҳам ҳаракат қилиши мумкин. Аммо қарорни мен қабул қиламан ва у максимал даражани кўрсатиши керак. 

Гризманн қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда ва у бироз омадли бўлиши, вақтида таваккал қилиши керак. Мураббий буйруқ беради ва у энг яхши ўйинини кўрсатиши керак», – дея Куманнинг сўзларини келтиради АS.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар