16.10.2020 17:33
975
Алексис Санчес «Милан дербиси»ни ўтказиб юбориши мумкин

«Интер» клубининг чилилик форварди Алексис Санчес ушбу ҳафтада ўтадиган «Милан дербиси»ни ўтказиб юбориши мумкин, дея хабар бермоқда Goal.com.

Хабар берилишича, чилилик 31 ёшли футболчи миллий жамоаси сафидан жароҳат билан қайтган ва клуб машғулотларида иштирок этмаяпти. Шу боис, Санчес катта эҳтимол билан А Серия ушбу турида «Интер»нинг «Милан»га қарши ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда. «Милан дербиси» 17 октябрь куни соат 21:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Чили миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида 8 октябрь куни Уругвайга қарши майдонга тушиб 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 13 октябрь куни Колумбия билан ўз майдонида кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ҳар икки ўйинда ҳам Санчес ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар