15.10.2020 20:03
3626
Теглар
«Ювентус» молиявий йўқотишлар миқдорини эълон қилди

«Ювентус» клуби раҳбарияти 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра, молиявий йўқотишлари миқдорини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, сўнгги мавсумда зарар миқдори 89,7 миллион еврога етган. Қайд этилишича, шундан 39,9 миллион евро йўқотиш 2018/2019 йилги мавсумга тегишли.  

Пайшанба куни Туринда клуб акциядорларининг йиллик ҳисоботларга бағишланган йиғилиши ўтказилган. Унда клубнинг янги бюджети тасдиқланган. Сумма миқдори маълум қилинмаган.

Аввалроқ, жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олгани ортидан «Ювентус»нинг акциялари нархи пасайгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар