15.10.2020 16:39
3939
Манба: «Локомотив» Жалолиддинов трансфери учун воситачиларга 550 минг евро тўлаган

«Москванинг «Локомотив» клуби ёзги трансфер ойнасидаги энг мунозарали трансферлардан бирини амалга оширди», дея ёзади Eurosport.ru сайти.

«Маълумотларга кўра, Москва клуби ўзбекистонлик 18 ёшли яримҳимоячини «Бунёдкор»дан таклиф қилиш учун 900 минг евро сарфлаган. Шунга қарамай, футболчи Россия Премьер-лигаси ўйинларидан рўйхатдан чиқарилиб, жамоада битта ҳам ўйин ўтказмай ижарага бериб юборилди.

Ўзбекистондаги манбаларимизга кўра, «Локомотив» ушбу трансфер учун жами 900 минг евро сарфлаб, пулни офшор компаниялар ҳисоб рақамига ўтказган. Шундан 350 минг еврога «Бунёдкор» клуби эга чиққан бўлса, 550 минг евро трансферга воситачилик қилганларга тўланган», - дея ёзилади хабарда.

Маълумот учун, Жалолиддиновнинг Москва клубига трансферини россиялик таниқли футбол агенти Юрий Белоус амалга оширганди. У ўз вақтида «Локомотив» клуби раҳбариятида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» Жалолиддиновни «Тамбов» клубига бир йиллик ижарага бериб юборди. Унга кўра, Жасурнинг маошини тўлиқ москваликлар тўлашда давом этишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар