15.10.2020 17:29
15065
Теглар
Куртуа Мессининг Роналдудан устун жиҳатини айтди

«Реал» ва Бельгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» форварди Лионель Мессини ўзаро таққослади.

«Бу футболчиларни ўзга сайёра вакили деб биламан. Криштианунинг устунлиги кўпроқ атлетизм, куч ва тезкорлик. Унда голни сезиш, позицияни тўғри танлаш каби қобилияти кучли. 

Месси ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Фақатгина у Роналдудан кўра иқтидорлироқ. Лионель икки квадрат майдонда ҳам тўрт ҳимоячини доғда қолдира олади. 

Аммо уларни таққослаш қийин, қайси бири кучлироқ эканлигини ҳам кўрсата олмайман. Бу футболчиларга қарши ўйнаганимдан фахрланаман. Уларнинг иккиси ҳам мен қўриқлаётган дарвозага гол урган», - дея Куртуанинг сўзларини келтирмоқда Cadena Ser.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар