15.10.2020 20:07
9231
Италия спорт вазири: «Ўйлашимча, Роналду протоколни бузди»

Италия спорт вазири Винченцо Спадафора коронавирус билан касалланган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Туринга қайтиб, протоколни бузган деб ҳисобламоқда.

«Агар соғлиқни сақлаш идоралари томонидан тасдиқ жавоби берилмаган бўлса, менимча, у протоколни бузди», – дейди Спадафора Rai радиосига берган интервьюсида. 

«Ювентус» президенти Андреа Аньелли эса вазирнинг сўзларига: «Сиз соғлиқни сақлаш идоралари ва ички ишлар вазирлигига қўнғироқ қилиб, тушунтириш олишингиз керак. «Ювентус» федерал протоколдан фойдаланади. Мен спорт менежериман ва Роналду қоидаларни бузганлигини билмайман», – деб жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, кеча – 14 октябрь куни Роналду Туринга учиб келгани ва уйда изоляцияда эканлиги хабар қилинганди. У Чемпионлар Лигаси доирасида «Барселона» билан ўйиндан олдинги коронавирус тестига улгуриш ва унгача бўлган карантин муддатига амал қилиш учун Туринга қайтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар