15.10.2020 18:09
4299
Теглар
Азар «Барселона»га қарши ўйинда «Реал»га ёрдам бера олмайди

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар Испания чемпионати 7-тури доирасидаги «Барселона»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Marca’нинг хабар беришича, бельгиялик футболчи жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини ўтказаётган бўлса-да, 24 октябрь кунги ўйингача сафга қайта олмайди. Қайд этилишича, Мадрид клуби шифокорлари Азарнинг ўйинга қайта олиши учун тикланиш жараёнини тезлаштириш фикридан қайтган. Мураббийлар штаби таваккал қилиб бельгиялик футболчининг жароҳати оғирлашишни истамаяпти.

Маълумот учун, 24 октябрь, шанба кунига белгиланган «Эль-класико» «Камп Ноу» стадионида ўтказилади. Ўйин соат 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар