14.10.2020 14:29
4599
«Тамбов» Жасур Жалолиддиновга 7-рақамни топширди

«Тамбов» клуби Москванинг «Локомотив» жамоаси яримҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг ижарага олинганлигини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, ўзбекистонлик 18 ёшли яримҳимоячи жорий йил якунига қадар - 2021 йилнинг ёзигача сотиб олиш шартисиз ижарага олинган. «Тамбов» Жасур Жалолиддиновга 7-рақамли либосни топширди.

Маълумот учун, «Тамбов» клуби Россия Премьер-лигаси 11-тури доирасида 18 октябрь, якшанба куни Волгаградда «Ротор» меҳмони бўлади. Клуб шу кунларда Жалолиддиновни РПЛ рўйхатидан ўтказишга улгурса, Жасур ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар